Ноёб қурилиш услубидаги минора
Ноёб қурилиш услубидаги минора
Сурхондарё вилоятининг Жарқўрғон туманида жойлашган. Ноёб қурилиш услубига эга, Қуръон оятлари билан безатилган тарихий меъморий ёдгорлик Бухородаги Минораи Калон ёки Вобкент минораси қаторида сайёҳлар учун қимматли манзиллардан биридир. 1108–1109 йилларда Салжуқийлар сулоласи ҳукмдори Султон Санжар даврида қурилган моҳир меъмор Али ибн Муҳаммад Сарахсий ишлаб чиққан. Миноранинг пастки қисмидаги куфий хатларда ҳам айнан шу маълумотлар битилгани тарихчилар томонидан тасдиқланган.
Минорага қараб, унинг безакларидан кўзингизни узолмайсиз. Ғиштларнинг маҳорат билан арча нақшида терилганлиги тўқилганлик эффектини яратади. Миноранинг остида турганингизда, ғиштларнинг терилгани ғишт эмас, балки мато каби кўринади. Минора бир-бирига улашган ўн олти ярим устундан иборат. Ичкарида айланали зинапоялар мавжуд бўлиб, улар бўйлаб энг юқорига кўтарилиш мумкин. Ҳозирда Жарқўрғон минораси эҳтиёткорлик билан қўриқланади ва муҳим тарихий ва маданий объект ҳисобланади.
Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида яратилаётган 80 дан ортиқ тарихий макетлар орасида Жарқўрғон минораси макети ҳам алоҳида ўрин эгаллайди.