“Нигоҳ”: энг яхши 5 та лойиҳа

“Нигоҳ”: энг яхши 5 та лойиҳа 

 

risunok3kegnekgnkegsolarolaro5687568578567567nrovpovapno.jpg

 

Маданият вазирлиги биносида режиссёр, драматург, композитор ва рассомларни ягона ижодий майдонда бирлаштиришга қаратилган “Нигоҳ” ижодий лойиҳасининг ёпилиш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 ноябрдаги тегишли қарори ижроси доирасида Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳамда Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмасининг қўшма қарори асосида амалга оширилмоқда.

Жорий йилнинг 7–10 сентябрь кунлари Паркент ижод уйида ўтказилган лойиҳанинг навбатдаги учрашувида 50 дан ортиқ ижодкор 15 та янги ижодий лойиҳа билан иштирок этди.

Уч кун давомида иштирокчилар учун театршунослик, режиссура, саҳна нутқи, қўғирчоқ санъати ва замонавий технологияларни театр санъатига жорий этиш йўналишларида маҳорат дарслари, учрашувлар, кўргазмалар ҳамда ижодий лойиҳалар муҳокамалари ташкил этилди.

Тажрибали устоз ва мураббийлардан иборат 9 нафарлик баҳолаш комиссияси томонидан иштирокчиларнинг ишлари кўриб чиқилиб, энг яхши 5 та ижодий лойиҳа саралаб олинди.