Мусулмон-саёҳатчилар учун яратилган қулайликлар халқаро экспертлар эътирофида

Мусулмон-саёҳатчилар учун яратилган қулайликлар халқаро экспертлар эътирофида

ryepukyfpufcacfaujcac.jpg

        Жаҳоннинг энг йирик ҳалол туризм интернет портали - "HalalTrip" Ўзбекистонда мусулмон-саёҳатчилар учун яратилаётган қулайликларни алоҳида эътироф этиб, COVID-19 пандемиясидан сўнг ташриф этиладиган мамлакат сифатида тавсия этди.

Мақолада Ўзбекистон туризм соҳасига алоҳида эътибор қаратаётгани ва Президент Шавкат Мирзиёев томонидан асос солинган "зиёрат туризми" янги туризм йўналиши эканлиги эътироф этилган. Айниқса, мусулмон-сайёҳатчиларга яратилаётган қулайликлар ичида халқаро аэропортлар, темир йўл вокзаллари, шунингдек, яқиндагина савдо масканларида очилган ибодат шароитлари мақталган.

Ўзбекистонда биринчи марта халқаро миқёсда мусулмон саёҳатчиларга мос деб тан олинган меҳмонхона ҳам ташкил этилди.  “Ark Billur Hotel” меҳмонхонаси “CrescentRating” халқаро рейтинг агентлиги томонидан максимал 7 баллдан 6 балл билан тақдирланди.

Пойтахтимиз Тошкентда жойлашган мазкур меҳмонхонанинг 6 балл билан тақдирланишига ҳалол овқатланиш имконияти, хоналарда намоз ўқишга шароит, таҳорат олишга шароит, меҳмонлар учун жойнамозлар, қибла кўрсаткичлари ва яқинда жойлашган масжидлар рўйхати сингари омиллар таъсир кўрсатган.

fukrpfyukryukapfcuau.jpg

         Бирваракайига 72 нафар мижозга хизмат кўрсатувчи, 20 таси люкс, 16 таси стандарт, жами 36 та хоналарга эга бўлган бу меҳмонхонада диди баланд мижозлар учун қатор қулайликлар мавжуд: юқори тезликдаги бепул интернет, сейф, элликдан ортиқ хорижий каналларни кўрсатувчи телевизор, минимузлаткич, ҳамиша меҳмонлар хизматига шай ходимлар шулар жумласидандир.

“HalalTrip” ҳалол туризм интернет портали “CrescentRating” халқаро ташкилотининг лойиҳаси бўлиб, унда ҳалол туризм янгиликлари ва ҳалол дестинациялар бўйича маълумотларни бериб боради.

“CrescentRating” “Mastercard” ташкилоти билан бирга ҳар йили "Жаҳон мусулмон саёҳати индекси" (Global Muslim Travel Index) рейтингини тузиб боради. 2019 йилда Ўзбекистон ушбу рейтингда ўн поғона кўтарилиб, 140 мамлакат орасида 22-ўринни эгаллади.

"Жаҳон мусулмон саёҳати индекси" туризм дестинацияларининг мусулмон-саёҳатчилари учун жозибадорлиги ва қулайлигини баҳолаб келади.

Ўзбекистонда мусулмон-саёҳатчилар учун яратилган ҳар бир қулайлик, мамлакатнинг "Жаҳон мусулмон саёҳати индекси"га ижобий таъсир кўрсатади.