Мусулмон олимларнинг кашфиётлари

Мусулмон олимларнинг кашфиётлари

yvk6ou6ou4ry5pruauc.jpg

           Мусулмон олимлари жаҳон илм-фани ривожига бениҳоя катта ҳисса қўшганлар. Бизнинг буюк сиймоларимиз  Ислом илмларини чуқур ўрганишди. Сўнгра бутун инсоният учун фойдали бўлган жуда катта илмий мерос қолдиришди ва саноқсиз кашфиётлар қилишди.

Ибн Синонинг «Ал-Қонун» китоби нафақат Ислом оламида, балки бутун Европада тиббиёт фанларининг асоси ҳисобланади. Ибн Синонинг ушбу китоби 600 йил мобайнида Европа университетларида ўқув қўлланма бўлиб хизмат қилган.

Ар-Розий (864-925) илк маротаба сув чечак ва иситма каби касалликларни ажратиб, тасвирлаб берган.

Аш-Шамсиддин (1389-1459) Микроблар борлигини аниқлаган.

Камбур Васим (ваф. 1761) туберкулёз микробини аниқлаган.

Иброҳим Жассар (ваф. 1009) минг йил аввал мохов касаллигининг сабаблари ва уни даволаш усулларини кўрсатган.

Ибн Ҳотиб (1313-1374) холер юқумли касаллиги ҳақида тахминлар қилган.

9 аср илгари Аммор исмли мусулмон олим, фақат ўзигагина маълум бўлган усулда кўз жарроҳлик амалиётларини амалга оширган.

faukerkveyorcyeoyeprufyapuk.jpg

Али ибн Аббос (ваф. 994) саратон касаллиги устидан жарроҳлик амалиётини қилган. Олим томонидан ёзилган “Китоб ал-Маликий” тиббий энциклопедияси бугунги кунгача ўз аҳамиятини йўқотмаган.

Биринчи шифохона 707 йилда Умавийлар сулоласининг халифаси Валид ибн Абдулмалик ҳукмронлиги даврида қурилган.

Мусулмон олимлари математика соҳасида ҳам катта муваффақиятларга эришганлар. Ушбу ютуқлар замонавий Европа олимларини қаттиқ ҳайратга солган. Машҳур европалик олим Жак Рислер «Уйғониш даври математика ўқитувчилари мусулмон бўлган», деб таъкидлайди. Хоразмий алгебра асосчиси (780-850) биринчи рақамни нольдан ишлатган. Унинг “Ал Жабр вал-Муқобала” китоби ва термини Ғарб олимлари томонидан «Алгебра» дея талаффуз қилинади.

Беттани (858- 929) Тригонометрия асосларини аниқлаган.

Абул-Вафа (940- 998) тригонометрияга тангенс, катангенс ва косинус тушунчаларини киритди.

Насриддин Туси (1201-1274) тригонометрия бўйича биринчи жиддий илмий ишларнинг муаллифи бўлган.

Тригонометрияда ўзгармайдиган формулаларни кашф қилиш Ибн Юнусга насиб қилган. (ваф. 1009)

Ньютонга тегишли бўлган биномия формуласини алгебрага Умар Хайём киритган. (1123 йил вафот этган)

Дифференциал ҳисоблаш усуллари Собит ибн Гурра (901 йил вафот этган) томонидан Нютондан анча олдин аниқланган.

Зарқали (1029-1087) Бу давр учун энг тўғри ва қулай бўлган устурлобни ихтиро қилди. Мусулмон олимлари европаликлардан фарқли равишда Ернинг шарсимон шакли ва айланиш ҳаракати ҳақида фикрларини илгари суришган. Хусусан, Беруний Ернинг ўз ўқи атрофида ва Қуёш атрофида айланишини исботлаган.

Ҳиндистондаги Нандан шаҳри яқинида олиб борган тадқиқотлар натижасида Беруний Ернинг сирт майдонини ҳисоблаб чиқди. Ушбу ҳолатда қўлланиладиган усул Европада “Беруний қоидаси“ деб номланади. IХ-Х асрларда ҳам ака-ука Мусолар Ер атрофини узунлигини ҳисоблаб чиқишган.

Ал-Фарғонийнинг астрономия соҳасидаги ишлари Европада 700 йил дарслик сифатида қўлланилган. Фарғоний Қуёшда қора доғлар мавжудлигини ҳам кашф этди.

Мирзо Улуғбек (1394-1449) умрини илмга бахшида этган. У Самарқандда катта обсерватория қурдирган ҳамда ўз даврининг буюк астрономи сифатида машҳур бўлган.

Жобир ибн Афлаф (ХII аср) европаликлар аввал юлдузлар ёрқинлигини ва жойлашишини ўлчайдиган азимут бурчагини топган. Худди шу усул бўйича илмий изланишлар олиб борган немис астрономи Режинтан 300 йил сўнггина Жобир эришган натижаларга эриша олган.

Физика соҳасида Исмоил ал-Жазари (1206 йил вафот этган) “Китоб ал-Хиёл“ асарида кибернетиканинг асосларини исботлаб берди.

Оптиканинг асосчиси, Ибн Ҳайсам (965-1051), ўзининг “Тасвирлар китоби“ илмий асари билан Р. Бекон (1214-1294), Кеплер (1571-1630) ва Леонардо да Винчи (1452-1519) каби олимларнинг ишига туртки берди. Илм-фан дунёсида бу китоб 600 йил давомида фундаментал асар бўлиб хизмат қилмоқда. Шарсимон ойналарда нурни акс эттириш механизми унга “Ал-Ҳазин муаммоси“ (Европада Ибн Ҳайсам шундай дейилган) деб ном берилган.

Ибн Гераре (1100 йил вафот этган) биринчи маротаба токарлик дастгоҳини яратди.

yeorvkeoke6rekvpryurpuk.jpg

880 йилда Ибн Фирнанас исмли олим биринчи марта аэроплан каби учувчи ускунани ишлаб чиқди. Унинг дизайни учун тўқима матолар ва қушларнинг патларидан фойдаланган. У узоқ вақт давомида ҳавода учиб, осойишталик билан қўнишга муваффақ бўлди. Ғарбда эса 1903 йилга келибгина аэропланда биринчи парвозни амалга оширилди.

Кимё илмларига келганда биринчи навбатда Жобир ибн Ҳайян эсланади. Унинг кимё соҳасидаги ютуқлари жуда ҳам катта. Жордано Бруно уни дунёдаги даҳолар қаторига қўшган. Бир неча асрлар илгари Жобир ибн Ҳайян томонидан яратилган лабораторияда илмий тажрибалар натижасида кўплаб кислоталарни аниқлашга муваффақ бўлди. Розий нафақат шифокор, балки кимёгар сифатида ҳам машҳур бўлиб, олтингугурт кислотаси ва соф спиртни ажратди. Башир исмли мусулмон табиб илк бора фосфорни аниқлаб, Европалик Брантни ортда қолдирган.

Биринчи марта порох ва қурол ишлатган ҳам мусулмонлар эди. Пневматик қурол Султон Маҳмуднинг (1432-1481) ихтироси ҳисобланади.

Географияни фан сифатида шаклланишида мусулмонлар ҳам катта роль ўйнади. Дунёнинг турли бурчакларида изланишлар олиб борган Эвлийя Челеби (1611-1682) шунингдек, барча қитъалар бўйлаб саёҳат қилган Ибн Батутанинг (1304-1369) «Сафар ёзувлари» қимматбаҳо тарихий ва географик хазинадир. Кўп асрлар олдин Беруний Американинг борлигини башорат қилган эди.

Васко да Гама (1450-1554) саёҳатидан аввал мусулмон сайёҳ Ибн Мажид Идриси (1100-1166) 850 йил олдин ҳозирги дунёнинг замонавий географик харитасига яқин хариталар чизган.

Ўрта асрларда яшаган буюк олим Ибн Байтар (1190-1248) ботаник ва фармацевтика соҳасида шуҳрат қозонган, китобида 1400 доривор ўсимлик ва ўсимликлар ҳақида сўз юритган. Унинг бу фундаментал асари соҳадаги асосий илмий манбалардан биридир.

Дамирий исмли олим (1349-1405) ҳайвонот дунёсининг табиати ҳақида аниқ маълумотга эга бўлган “Ҳаятул-ҳаяван” асари билан зоология фанини илмий бойитган.

Биринчи марта қоғоз фабрикаси Бағдодда 794 йилда Ҳорун ал-Рашид вазирининг ўғли имом Ибн Фозил томонидан қурилган. Шу каби завод 800 йилда Мисрда ва 950 йилда Андалусияда (Испаниянинг жануби) қурилган. Европада бундай заводлар бир неча аср кейинроқ иш бошлаган: Византияда - 1100 йилда, Ситсилияда - 1102 йилда, Германияда - 1228 йилда, Англия - фақатгина 1309 йилда очилди.