“Мустақиллик тўйи” фестивали
“Мустақиллик тўйи” фестивали

Қашқадарё вилоятида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Мустақиллик тўйи” фестивали доирасидаги навбатдаги маданий-маърифий тадбир Китоб туманида бўлиб ўтди.
Вилоят ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Қашқадарё вилояти бўлими ҳамда Халқаро инновацион университет ҳамкорлигида ташкил этилган фестиваль туман марказидаги Истироҳат боғида кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилди.
Фестиваль доирасида миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари, ёш истеъдод эгаларининг ижодий ишлари кўргазмалари ташкил этилди. Шунингдек, турли маданий-маърифий лойиҳалар, кўнгилочар дастурлар ҳамда аҳоли учун қизиқарли тадбирлар ўтказилди.
Фестиваль вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида ўтказилади.