Мукофот муборак!
Мукофот муборак!

Тошкент шаҳрида барпо этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилишида пардозлаш ва безак ишлари доирасида академик устабоши Мансур Муродов бошчилигида Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Фарғона, Навоий, Хоразм вилоятларидан кўплаб уста-ҳунармандлар ўз нақш намуналари билан қатнашиб келмоқдалар. Мазкур қурилишда безак ишлари доирасида ўз тақдимотлари билан фаол қатнашиб келаётган самарқандлик ёғоч ўймакор уста Асадов Миржамол куни кеча Мустақиллик байрамида Президентимизнинг фармони билан “Ўзбекистон Республикаси Халқ устаси” унвонига сазовор бўлди.
Миржамол Асадов ўзининг ноёб ҳунари билан Имом Бухорий мажмуаси, Имом Мотридий мақбараси, Регистон ансамбли, Руҳобод ёдгорликлар мажмуаси, Хўжа Аҳрор Вали масжиди, Шоҳи Зинда мажмуаси, Бибихоним масжиди, Амир Темур мақбараси, Афросиёб музей-қўриқхонаси, Хазрати Довуд зиёратгоҳи, Ўзбекистон тарихи ва маданияти музейи, Ўзбек миллий театри, Хотира майдони, Мухтор Ашрафий уй музейи, Занги ота масжиди, Ойбек уй музейи, Ғафур Ғулом уй музейи, Республика қўғирчоқ театри, Бароқхон мадрасаси (Хазрати Имом), Улуғбек мадрасаси, Масжиди Калон мажмуаси, Юнусхон мадрасаси, Чор-Бакр мажмуаси, Хўжаижахон мажмуаси, Юнус Ражабий театри, Султон Саодат мажмуаси, Имом
Термизий мажмуаси, Нурота туманидаги Чашма зиёратгоҳи, Қашқадарёдаги Давлат музейи, Чойхона, Шахрисабз мадрасаси, Кўк гумбаз масжиди, Ичан Қалъа мажмуаси каби тарихий ва замонавий биноларда серҳашам безаклари билан ўзгача жозиба касб этди.

Ислом цивилизация маркази объекти курилишида ёғоч ўймакорлик ишлари доирасида М.Асадов эшиклар, панжаралар намуналари билан тақдимот маросимларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Мукофот муборак бўлсин, муҳтарам “Халқ устаси”




