Мозори-Шарифда «Ҳунарманд» уюшмасининг савдо уйи очилди

Мозори-Шарифда «Ҳунарманд» уюшмасининг савдо уйи очилди

 dyjdjsrgsergargshsjsjt.jpg

Афғонистоннинг Мозори-Шариф шаҳридаги «Mаrkete Mutahed»  савдо марказида «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси «Craft and Art» компаниясининг «Ўзбек-афғон ҳунармандлари савдо дўкони» савдо уйининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

 

Тадбирда Ўзбекистоннинг Мозори-Шарифдаги консулхонаси вакиллари, Балх вилояти маъмурияти вакили Фарханг Фарханг, вилоят савдо-саноат палатаси мутасаддилари Араш Юнусий ва Ҳожи Ясин Акбарий, тадбиркор аёллар палатаси раиси Шекиба Шекиб иштирок этди.

 

Маросимнинг расмий қисмидан сўнг, «Craft and Art» компанияси директори Зафарбек Акбаров Ўзбекистон ҳунармандчилик, бадиий ҳунармандчилик ва амалий санъат намуналари ҳақида батафсил маълумот берди. Ўзбек миллий ҳунарманчилик мактаби тарихи ва бугунги ривожланиш истиқболлари ҳақидаги фикрлар афғонларда катта қизиқиш уйғотди.

 

2020 йилда Афина шаҳрида (Греция) ҳам Ўзбек ҳунармандлари савдо уйи очилган эди. Бундан ташқари, ўтган йил  Нью-Йорк (АҚШ)да «Turon Trade House» савдо уйи ўз ишини бошлаган.