Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳонлари
Мир Араб олий мадрасасига кириш имтиҳонлари

10 сентябрь куни Мир Араб олий мадрасасига кириш учун “Фиқҳ ва ақоид” ҳамда “Ўзбекистон тарихи” фанларидан тест синовлари бўлиб ўтди.
Тест синовларида абитуриентлар карантин талабларидан келиб чиқиб, тана ҳарорати ўлчанди, тиббий ниқоб, билан таъминланди.
Пандемия шароитида мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишини олдини олиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-2021 ўқув йили учун қабул имтиҳонларини очиқ майдонларда ўтказиш бўйича берилган кўрсатмасига биноан Мир Араб олий мадрасасида ҳам тест синовлари учун очиқ майдонда жой тайёрланди.
Дин ишлари бўйича қўмита бўлим бошлиғи Б.Рустамов диний таълим муассасаларидаги кириш имтиҳонлари тўғрисида маълумот бериб, бу йилги қабул имтиҳонлари соддалаштирилиб, учта фандан иккита фанга ўтказилиб, араб тили фанидаги ижодий имтиҳонлар олиб ташланганини таъкидлади.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси кириш имтиҳонларини ташкил этиш бўйича тузилган махсус ҳайъат томонидан тайёрланган саволлар китоби ва жавоблар вароқлари жойлаштирилган қоплар абитуриентлар иштирокида очилгач, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Таълим бўлими мудири С.Шерхонов жавоблар вароғини тўғри тўлдириш бўйича маълумотлар берди.





