Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди
Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди

Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари якунига етди.
Мир Араб олий мадрасасида қабул имтиҳонлари карантин талабларига қатъий риоя қилинган ҳолда олиб борилиши таъминланди. Жумладан, кириш жойига антисептик воситалар қўйилди, имтиҳонга киришдан олдин абитуриентларнинг тана ҳароратлари ўлчанди, уларга маска ва қўлқоплар берилди, имтиҳонлар очиқ ҳавода, оралиқ масофалар сақланган ҳолда ўтказилди...
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Мир Араб олий мадрасаси кундузги таълим йўналиши бўйича 2021-2022 ўқув йили учун “Араб тили” (ижодий), “Ақоид-фиқҳ” ва “Ўзбекистон тарихи” фанларидан ўтказилган қабул имтиҳонлари натижаси эълон қилинди.
Унга кўра, йигитлар бўйича энг юқори кириш бали 163.7, энг паст кириш бали 119.7 ва аёл-қизлар бўйича энг юқори кириш бали 137.2, энг паст кириш бали 116.3 ни ташкил қилиб, 20 нафар йигит ва 5 нафар аёл-қиз Мир Араб олий мадрасаси талабасига айланди.




