Миллий анъаналар давом этмоқда
Миллий анъаналар давом этмоқда

Бухоро вилояти Шофиркон туманилик ҳунарманд Муҳаммад Ҳайдаров ёғоч ўймакорлиги билан шуғулланади.
Унинг ёғочга ишлов бериб ишлаган лавҳ, қаламдон, лаган, қутича сингари бежирим буюмларида миллий анъаналаримиз ўз аксини топган. Янгилик яратишга иштиёқманд уста фаолияти давомида 1500 дан ортиқ нақш композициясини кашф этган.
Муҳаммад Ҳайдаров 2011 йилда “Ташаббус” кўрик-танловининг вилоят босқичида “Энг яхши ҳунарманд”, 2013 йили “Ватан тараққиётига менинг ҳиссам” кўрик-танловининг республика босқичида “Йилнинг энг яхши ҳунарманди” номинациялари ғолиби, шу йили Санкт-Петербург шаҳрида дунёнинг 61 давлати ҳунармандлари ўртасида ёғоч ўймакорлиги бўйича ўтказилган халқаро кўргазмада фахрли 1-ўрин соҳиби бўлган. 2018 йил “Ўзбекистон белгиси” кўкрак нишони ва “Мард ўғлон” давлат мукофоти билан тақдирланган.
100 дан ортиқ ёшларга “Устоз-шогирд” анъанаси асосида ёғоч ўймакорлиги сирларини ўргатиб келаётган ҳунарманд миллий анъаналар давомийлигини таъминлашда ҳам жонбозлик кўрсатмоқда.
ЎзА





