Миллат руҳи ва интеллектуал қудрат ифодаси

Миллат руҳи ва интеллектуал қудрат ифодаси

 

llllllll.jpg

Юксак мақсадлар замирида барпо этилган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази нафақат меъморий жиҳатдан, балки маънавий-маърифий мазмуни билан ҳам алоҳида аҳамият касб этади. У гўёки ўтмиш ва бугун, анъана ва замонавийлик ўртасидаги узвий боғланишни ифода этувчи тимсол сифатида намоён бўлади. Бу масканда жамланган ҳар бир ғоя, ҳар бир экспозиция инсон тафаккурини юксалтириш, уни ўз илдизларига қайта назар

Бу мажмуа нафақат меъморий ва конструктив нуқтаи назарни ифодалайди, балки халқнинг иродаси ва интеллектуал салоҳиятини ҳам ўзида акс эттиради.

Таъкидлаш керакки, ўлкангиз буюк мамлакат, қаерга борманг ҳамма жойда кўҳна тарих гувоҳликларини кўрасиз. Қадимда “Мовароуннаҳр” номи билан машҳур бўлган бу диёрда дунё илм-фани ва ислом дини ривожига муносиб ҳисса қўшган Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий, Маҳмуд аз-Замахшарий, ал-Фарғоний, Ибн Сино, ал-Хоразмий, ал-Беруний каби етук мутафаккирлар етишиб чиққан.

Биласизми, кўпгина давлатлар миллат руҳини ва цивилизацион ютуқларини акс эттирувчи шундай йирик маданий муассасаларни яратишга интилади. Фикримча, бу икки йўналишда ғоят муҳимдир.

Ташриф буюрувчилар бино ичини обдон кезар экан, жонли тажрибани ҳис қилади. Аслида, энг яхши маърифий амалиёт – таассурот ва билимни уйғунлаштирган амалиётдир.

Ўзбекистон тарихий ёдгорликларнинг бой захирасига эга давлат. Бундай меросга эга миллат цивилизациялар мулоқотини ривожлантириш ва турли халқлар ўртасида ўзаро тушунишни мустаҳкамлашда муҳим ўрин тутади.

Умуман олганда, ўзбек халқи ўз тарихи ва миллий ўзлигига бўлган чуқур ҳурмати, уни асраб-авайлаш ҳамда ривожлантиришга қаратилган фаол интилиши, юксак маънавий салоҳияти туфайли шундай муҳташам марказга эга бўлишга лойиқдир.