Метрода йўл ҳақи масофага қараб белгиланади
Метрода йўл ҳақи масофага қараб белгиланади

Тошкент метрополитенида йўл ҳақини тўлашнинг янги тизими жорий этилади. Унда йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди.
Янги тизимда учта асосий тамойил акс этади:
масофага қараб тўлаш — йўловчи босиб ўтган масофаси ёки бекатлар сонига қараб ҳақ тўлайди;
аҳоли тоифаларига имтиёзлар бериш — муайян қатламлар учун алоҳида енгилликлар кўзда тутилади;
абонементлар тизимини жорий этиш — кунлик, ҳафталик ва ойлик абонементлар йўлга қўйилади.
Янги тизимни 2027 йил 1 январдан амалиётга татбиқ этиш назарда тутилган. Тегишли таклифлар олти ой муддатда “Тошкент метрополитени” АЖ кузатув кенгаши билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамасига киритилади.