Матбуот халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригидир

Матбуот халқлар ўртасидаги дўстлик кўпригидир

 

vyayfp34ej3e4ueukeukeukeuke34344eukeuke435ke111111111111111111.jpg

 

2026 йил 10 ноябрда Шинжоннинг Корамой шаҳрида “Хитой – Марказий Осиё мамлакатлари оммавий ахборот воситалари вакилларининг форуми” бўлиб ўтди.

Унда тенг ҳуқуқлилик, ўзаро ишонч, бир-биридан ўрганиш ва тажриба алмашиш тамойилларига амал қилган ҳолда, оммавий ахборот воситалари ўртасида мунтазам ҳамкорлик ва ахборот алмашинуви механизмларини яратиш, Корамой ҳамда Марказий Осиё шаҳарлари ҳақидаги ахборотларни ўзаро тарқатишга, уларнинг овозини кенг жамоатчиликка етказишга кўмаклашиш масалалари кўриб чиқилди.

Конференция ишида Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон, Қозоғистон ОАВлари ва журналистик ташкилотлари раҳбар ҳамда вакиллари иштирок этмоқда.

Конференция доирасида Ўзбекистон журналистлар уюшмаси Фарғона вилоят бўлими ва Корамой шаҳар оммавий ахборот воситалари департаменти ўртасида ўзаро маълум муддатга журналистлар ижодий сафарларини ташкил этиш ҳақида келишув тузилди.