Марказнинг барча объектларида қурилиши ишлари давом этмоқда
Марказнинг барча объектларида қурилиши ишлари давом этмоқда

Тошкент шаҳридаги Ҳазрати Имом мажмуаси ҳудудида қурилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизация маркази қурилишида бош пудратчи - 12-трест жамоаси, трест тасарруфидаги қурилиш бошқармалари томонидан қурилиш-монтаж, пардозлаш ва муҳандислик тармоқларида монтажи ишлари амалга оширилмоқда.
Бугунги кунда асосий бинонинг ички қисмида, бино ёнидаги уч қаватли ер ости саройи қурилишида трестнинг 50-қурилиш бошқармаси (раҳбари Отабек Аҳмедов) ва 52-қурилиш бошқармаси (раҳбари Қилич Исмоилов) қурувчилари томонидан қурилиш-монтаж ва пардозлаш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, бинодаги газоблок териш ишларини Улуғбек Исақулов, Ўткир Шерматов, Дилшод Примов бошчилик қилаётган бригадалар, гипсокартонларини ўрнатиш Қодир Исмоилов, зинапояларга гранит тошлари қопламаларини ўрнатиш ишлари Қахрамон Ғаффоров раҳбарлигидаги усталар томонидан амалга оширилмоқда.
Уч қаватли, 600 автоуловга мўлжалланган ёпиқ гавтосарой қурилишида; бош прораб, участка бошлиғи Руслан Отабеков раҳбарлигидаги Абдуфаттоҳ Султонов ва Нормат Камоловлар бошчилик қилаётган комплекс бригадалари томонидан армокаркас конструкцияларининг монтажи, қолиплар ўрнатиш, монолит бетон қуйиш ишлари бажарилмоқда.

49-қурилиш бошқармаси томонидан сантехника монтажи ишлари, оқава, ёмғир сувлари кетадиган қувурлар монтажи ишлари амалга оширилмоқда.
Х.Шукуров




