Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади

Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилишга 1 млрд доллар ажратади

 

orlarrlalovaoaprvapovapppppppppppppppppppppppppppppppppo.jpg

 

Жаҳон банки Марказий Осиё энергия тизимларини интеграция қилиш учун тахминан 1 миллиард доллар ажратади. Бу ҳақда Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган Минтақавий экологик саммит доирасида Жаҳон банкининг Марказий Осиёдаги ваколатхонаси координатори Дмитрий Петрин маълум қилди, 

Дастур амалга оширилиши натижасида Марказий Осиёда электр энергияси савдоси ҳажми йилига 8600 ГВт/соатдан 15000 ГВт/соатгача, электр узатиш тармоқларининг қуввати эса 4,5 ГВт’дан 16 ГВт’гача ошиши кутиляпти. Шунингдек, 9 ГВт’гача қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш имконияти яратилади.

«Марказий Осиёда электр энергияси савдосини кенгайтиришдан олинадиган иқтисодий фойда камида 15 млрд долларини ташкил этади. Сув хўжалиги соҳасида ҳамкорликнинг йўқлиги оқибатида бой берилган даромадлар миқдори эса йилига 4,5 млрд доллар», дейди Жаҳон банки вакили.