Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси
Мактабларда якуний давлат аттестация имтиҳонлари санаси

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2026 йилда 9- ва 11-синф битирувчилари учун якуний давлат аттестация имтиҳонлари ўтказиладиган фанлар ва саналарни тасдиқлади.
9-синф ўқувчилари учун мажбурий фанлардан имтиҳонлар қуйидаги тартибда ўтказилади:
- она тили ва адабиёт (ёки давлат тили) — 1 июнь куни ёзма шаклда;
- математика — 4 июнь куни ёзма шаклда;
- Ўзбекистон тарихи — 8 июнь куни ёзма ва оғзаки шаклда;
- жисмоний тарбия фанидан имтиҳонлар 1–6 май кунлари амалий шаклда бўлиб ўтади.
11-синф ўқувчилари учун эса мажбурий фанлардан имтиҳонлар қуйидагича белгиланган:
- она тили ва адабиёт (ёки давлат тили) — 2 июнь куни ёзма шаклда;
- математика (асосий ва чуқурлаштирилган) — 5 июнь куни ёзма шаклда;
- Ўзбекистон тарихи — 9 июнь куни ёзма шаклда.
Бундан ташқари, 11-синф битирувчилари учун танлов фанлари ҳам мажбурий ҳисобланади. Улар орасида турли тиллар ва адабиётлар, физика, кимё, биология, география, давлат ҳуқуқ асослари ҳамда чет тили фанлари мавжуд бўлиб, ушбу имтиҳонлар 12- ва 15 июнь кунлари ёзма, айримлари ёзма ва оғзаки шаклда ўтказилади.