“Мактаб-дунё иморатларининг энг муқаддаси”
“Мактаб-дунё иморатларининг энг муқаддаси”

Тошкент ислом институтида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан навбатдаги онлайн илмий семинар ташкил этилди. Бу галги мавзу таълим тўғрисида бўлиб, “Ўзбекистон таълим тизимини 2030 йилга қадар ривожлантириш истиқболлари” ҳақида маълумот берилди.
Қонун лойиҳасида ўқитувчи мақомини ошириш, таълим муассасаларининг моддий-техник базасини яхшилаш, таълимга замонавий ахборот технологияларини жалб қилиш ва шунингдек, самарали ўқитиш услубларини жорий қилиш масалалари ўз ифодасини топган.
Миллатнинг ўзлигини таниши, халқнинг фаравон яшаши, юртнинг тараққий этиши таълим сифатига боғлиқдир. Боланинг, ақлини таний бошлаган даврдан мактабгача таълим муассасаларига, онги ривожланиб улғайгач ўрта мактабга, сўнгра касб-ҳунарли бўлиши ёки билимларни мукаммал қилиш учун олий таълимга қадам қўйишини таъминлаш давлатнинг белгиланган конституцион вазифаси ҳисобланади. Таълимнинг барча босқичларида билимни ўқитувчи беради.
Шу муносабат билан яқинда “Ўқитувчи мақоми тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси муҳокамага қўйилганлиги таъкидланди. Семинар иштирокчилари қонунлар, фармойишлар, уларнинг ижроси, белгиланган вазифалар, амалга оширилаётган ишлар ва келажакдаги режаларнинг ҳаммаси таълим сифатини ошириш, ўқитувчи, ўқувчи ва талабаларга қулай шарт-шароит яратиб беришга қаратилганини қайд этишди.




