Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имкониятлар

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имкониятлар

 

prvarvaprvaprpppppppppppppppppppppppppppppppppppaaaaaaaaaaaaaaaaaaaaa.jpg

 

     Президентимизнинг “Маҳаллий ишлаб чиқариш ва саноат кооперациясини янги тизим асосида ривожлантириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонига мувофиқ давлат харидлари агентлиги ташкил этилиб, саноат кооперациясини ривожлантириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш механизмлари жорий этилди.

     Хусусан, Саноат кооперациясини ривожлантириш жамғармаси орқали 10 миллион долларгача имтиёзли кредит (хорижий валютада йиллик 6 фоиз, миллий валютада йиллик 12 фоиз), янги турдаги юқори технологик маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун 30 фоизгача субсидия (технология трансфери, бренд, товар белгилари ҳуқуқини олиш учун), саноат стартапларига 50 фоизгача субсидиялар ажратилади. 

     2026 йил 1 апрелдан бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга 8-15 фоизгача нарх преференцияси, 1 сентябрдан давлат харидларида иштирокчилар учун электрон-скоринг тизими, 1 октябрдан бюджет буюртмачиларининг давлат харидлари доирасида маҳаллий хизматларга 15 фоиз нарх преференцияси қўлланилиши тадбиркорлар учун катта имкониятлар яратилиши қайд этилди.