Маҳалла институти аҳоли билан давлат ўртасида муҳим ижтимоий кўприк
Маҳалла институти аҳоли билан давлат ўртасида муҳим ижтимоий кўприк

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг бош қароргоҳида "Маҳалла институти аҳоли билан давлат ўртасида муҳим ижтимоий кўприк" мавзусида конференция ўтказилди.
Халқаро анжуманда БМТнинг Тараққиёт дастури бош Администратори – БМТ Бош котиби, БМТ ECOSOC Кенгашининг вице президенти, Ёшлар ишлари бўйича Бош котибнинг ўринбосари, БМТ Ёшлар Лапасов, қатор хорижий тузилмалар ва маҳаллий ташкилотлар вакиллари иштирок этди.
Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, хусусан, маҳалла тизимидаги кенг кўламли ўзгаришлар ҳақида тақдимот қилинди, хориждаги нуфузли олимлар, экспертларга бу борада маълумотлар тақдим этди.
Эътироф этилганидек, Ўзбекистонда 3 минг йиллик тарихга эга, дунёда ўхшаши бўлмаган тузилма – маҳалла институти асрлар давомида халқимиз ҳаётининг мазмуни билан бирга, қадриятлар, инсоний муносабатлар, орзу-мақсадлар асоси бўлиб келган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси ва саъй-ҳаракати билан маҳалла тизими бугун жамиятимизда кечаётган ислоҳотларнинг ҳал қилувчи бўғинига айланди. Маҳалла – Янги Ўзбекистон даврида мазмунан трансформациялашди ва БМТнинг 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор Ривожланиш мақсадларидаги 17 та мақсад ҳамда 169 та вазифаларини бажаришда энг фаол асосий ижтимоий институтга айланди.