Маҳалла еттиликлари учун очиқ мулоқот
Маҳалла еттиликлари учун очиқ мулоқот

Маҳалла еттиликлари учун очиқ мулоқот ўтказилди. Унда энг намунали маҳалла еттиликлари иштирокида долзарб масалалар муҳокама қилинди.
Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси Қаҳрамон Қуронбоев бошчилигида уюшма бошқарма бошлиқлари, 14 та ҳудуддан маҳалла еттиликлари ҳамда тизим мутасаддилари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди.
Унда маҳалла тизимини янада такомиллаштириш, унинг самарадорлигини ошириш ҳамда аҳолига кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилашга қаратилган истиқболдаги режалар ва таклифлар муҳокама қилинди.
Хусусан, маҳаллаларда томорқачиликни ривожлантириш, маҳаллаларнинг фаол ҳомийларини махсус реестрга киритиш ва уларни давлат мукофотларига тавсия этиш ва уларни рағбатлантириш бўйича таклифлар билдирилди.