Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

Қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом

prolpropropropropr.jpg

 

     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Қўшилган қиймат солиғи маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарор қабул қилди.

     Унга мувофиқ, товарларни айнан битта етказиб бериш занжири бўйича қўшилган қиймат солиғи суммасини ҳисобга олишда электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш тизими 2026 йил 1 январдан бошлаб жорий этилади.

     Қарор билан Электрон дисобварак-фактураларнинг хавф даражасини аниқлаш ва уларда акс эттирилган операциялар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

     Ўн беш кун муддатда:

- электрон ҳисобварақ-фактураларни хавф даражасига қараб реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда таҳлил қилиш имконини берувчи дастур ишлаб чиқилади ҳамда ушбу дастур доимий такомиллаштириб борилади;

- солиқ тўловчининг шахсий кабинетида электрон ҳисобварақ- фактураларнинг хавф даражасини акс эттирган ҳолда тўлов ҳужжатларини шакллантириш ва қўшилган қиймат солиғи бўйича солиқ мажбурияти бажарилишини назорат қилиш функцияси яратилади;

 - ушбу механизмни қўллаш масалалари, унинг зарурати ва лозим даражада эҳтиёткорлик қилишдаги аҳамияти тўғрисида солиқ тўловчилар ўртасида тушунтириш ишлари олиб борилади.

     Мазкур Низом электрон ҳисобварақ-фактураларнинг (хизматларни) айнан битта етказиб бериш занжири бўйича хавф даражасини баҳолаш, уларни тегишли тоифаларга ажратиш тартибини, шунингдек, хавф даражасига караб ЭҲФлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш ва ҳисобга олиш хусусиятларини белгилайди.

    Низомнинг амал қилиши фаолият тури ва ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатьи назар, ҚҚС тўловчиси бўлган солиқ тўловчилар томонидан ЭҲФлар тизимида белгиланган тартибда расмийлаштирилган барча ЭҲФларга нисбатан татбиқ этилади.