Қуръон радиосида яна эфирда
Қуръон радиосида яна эфирда

Мисрдаги машҳур “Қуръон карим” радиоэшиттириши раҳбари Исмоил Дувайдар узоқ танаффусдан сўнг машҳур “Мусҳаф муаллим” дастури яна эфирга қайтганини маълум қилди.
Ушбу дастур Қуръон каримни янги ўрганаётган ва ёд олишни истаган кишилар учун мўлжалланган бўлиб, унда тажвид қоидаларига мувофиқ тўғри талаффуз ўргатилади.
Шунингдек, Қуръон карим радиоэшиттириши Миср Вақфлар вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар куни диний танлов ҳам ўтказмоқда. Ғолиблардан икки нафарига 2 500 миср фунти миқдорида мукофот берилади.
Радиоэшиттириш ҳозирда Мисрнинг етук қори ва машҳур уламолари марҳум шайх Абдуфаттоҳ Шаъшаъийнинг илгари эфирга узатилмаган ноёб тиловатларини ҳам тақдим этмоқда.