Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади

Қурилиш соҳасида сунъий интеллект жорий этилади

 

tttttooo.jpg

 

Ўзбекистон қурилиш индустриясида замонавий технологиялар ва рақамли инқилоб даври бошланмоқда. Мамлакатимизда қурилиш тармоғини тўлиқ трансформация қилиш, аҳоли ва бизнес вакиллари учун давлат хизматларини максимал даражада соддалаштириш ҳамда соҳада коррупцияга чек қўйиш мақсадида сунъий интеллект  имкониятларидан кенг фойдаланиш йўлга қўйилади.

Ушбу стратегик вазифалар Президентимиз томонидан имзоланган, қурилиш соҳасида натижадорликка қаратилган бошқарув тизимини жорий этиш ва давлат хизматларини тубдан такомиллаштиришга оид янги тарихий Фармонда ўз аксини топди.

Мазкур муҳим ҳужжат асосида бюрократик тўсиқлар ва ортиқча қоғозбозликка бутунлай барҳам берилиб, давлат бошқаруви самарадорлиги янги босқичга олиб чиқилади.