Қурилиш ишлари жадал

Қурилиш ишлари жадал

vererykrykokpykrfkauccp.jpg

            Бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази улкан мажмуаси ҳудудида бўлсангиз, қурилиш ишлари жадал суръатда давом этаётганлигининг гувоҳи бўласиз.

Бинонинг гумбаз қисмида карбон материаллари билан қоплаш ишлари олиб борилмоқда.  Гумбаз ости қисмида эса изоляция ишлари бажарилмокда.

 Марказ биносининг ички кисмида эса газоблок териш ишлари якунланмокда. Шунингдек, бинода муҳандислик тармоклари - шамоллатиш, оқава сув тизимларини  монтаж қилиш бошланган.

Марказ асосий биносининг ёнида  600 та автоуловга мўлжалланган уч қаватли ёпик автосарой қурилмоқда. Бк объектда ҳам қурилиш-монтаж ишлари жадал сурьатларда олиб борилмоқда Кўмиладиган деворлари гидроизоляция материаллари билан бўялмокда.

Ушбу объект қурилишида монтажчилар ва қурувчилар карантин талабларига қатъий риоя этган ҳолда ижтимоий масофани сақлаб ишламоқдалар .

 

Х.Шукуров.

akercetoyeoykurpykeroyoyuk.jpg