Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди
Қурбон ҳайити намози ўқилиши вақтлари эълон қилинди
Ўзбекистондаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози 2026 йил 27 май, чоршанба куни адо этилади.
Ўзбекистондаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози 2026 йил 27 май, чоршанба куни адо этилади. Бу ҳақда Мусулмонлар идораси матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда ҳайит намози эрталаб соат 05:10 да бошланади. Тошкент вилоятида ҳам намоз шу вақтда ўқилади.
Ҳудудлар кесимида ҳайит намози вақтлари қуйидагича белгиланган:
-
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида — 05:05;
-
Сирдарё ва Жиззах вилоятларида — 05:20;
-
Самарқанд ҳамда Сурхондарё вилоятларида — 05:30;
-
Қашқадарё, Навоий ва Бухоро вилоятларида — 05:35;
-
Хоразм вилоятида — 05:50;
-
Қорақалпоғистон Республикасида эса — 05:55.





