Кўп квартирали уйларда тўловлар
Кўп квартирали уйларда тўловлар

Президентнинг “Кўп квартирали уйларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, 2026 йил 1 июлдан бошлаб кўп квартирали уйларда мажбурий тўловлар ва умумий мол-мулкни ижарага ёки фойдаланишга беришдан тушадиган тушумлар ҳисоби фақат “Менинг уйим” ахборот биллинг тизими орқали юритилади.
Кўп квартирали уйларда мажбурий бадал ва тўловлар, умумий мол-мулкни ижарага ёки фойдаланишга беришдан тушадиган маблағлар, ҳисоби ҳам айнан шу тизим орқали юритилиши белгиланди. Мазкур механизм уй бошқарувида шаффофликни таъминлаш, молиявий ҳисоб-китобларни ягона платформа орқали назорат қилиш ҳамда мулкдорлар иштирокини кучайтиришга қаратилган.
Бундан ташқари, инвестиция лойиҳаларини саралашда халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари қарори талаб этилиши, шунингдек, туташ ҳудудлардаги дарахт ва буталарни хатловдан ўтказиб, маълумотларни “Менинг уйим” тизимида акс эттириш тартиби ҳам жорий этилмоқда.