Кўнгиллар обод қилинди

Кўнгиллар обод қилинди

ssnplmlekovyonmsprmipesakuus.jpg

Уламоларимизнинг Тошкент вилоятига ташрифлари давомида Паркент, Юқори Чирчиқ, Зангиота, Тошкент, Қибрай туманларидаги масжидлар атрофида жойлашган маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси билан учрашувлар ўтказилди, эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” фондининг моддий ёрдами етказилди.

 

Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг ўринбосари Иброҳимжон домла Иномов ва Тошкент вилояти бош имом-хатиби Жасурбек домла Раупов Паркент туманидаги “Самсарак” ва “Қўрғон” маҳаллаларида яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, бемор юртдошларимиз ҳолидан хабар олдилар, уларнинг кўнглини яхши сўзлар билан, “Вақф” фонди моддий ёрдам пуллари, китоблар жамланмасидан иборат ҳадялар билан кўтариб, ўзларини қийнаётган ё ўйлантираётган масалалар бўйича маслаҳат ва тавсияларини бердилар

 

Ўз навбатида ижтимоий ҳимояга муҳтож юртдошларимизнинг кўнгиллари тоғдек кўтарилиб, юртимиз равнақи, халқимиз фарвонлигини сўраб эзгу дуоларда бўлишди.

lomrlprsmlslsmrir.jpg