Кўҳна ва боқий Бухоро “Россия” телеканали нигоҳида

Кўҳна ва боқий Бухоро “Россия” телеканали нигоҳида

srthsthjsrtjhasegfaefawefsergag.jpg

“Россия” телеканалининг вакиллари, телебошловчи Ольга Армякова бошчилигидаги ижодий гуруҳ Бухоро шаҳрида ижодий сафарда бўлди. Ижодкорлар Бухородаги ҳунармандчилик марказлари, маданий мерос объектлари, жумладан Пойи Калон, Лаби Ҳовуз ансамбллари, Тоқи Телпакфурушон, Тоқи Заргарон каби архитектура ёдгорликларини тасвирга олиш ишларини амалга оширди.

 

Меҳмонлар бир неча авлодлардан буён давом этиб келаётган Бухоро гиламдўзлик ҳунармандчилиги вакиласи Сабина Бурхонова ва темирчилик мактаби давомчиси Шавқиддин Камолов билан учрашди. Устазода ҳунармандларнинг кунлик иш жараёнлари билан танишиб, фаолиятларини тасвирга олди.

 

Меҳмонлар вилоятнинг туризм салоҳияти билан яқиндан танишди. Кўҳна ва боқий Бухоронинг жозибадор маданий мерос ва туристик объектларини тарғиб қилувчи янги кўрсатувларни ҳамкорликда тайёрлаш имкониятларини муҳокама қилди.

sxghshsergsergfsergesghesrgh.jpg

Меҳмонлар, Бухоро уларда чуқур таассурот қолдиргани ва бу кўҳна заминга сайёҳларни жалб қилиш ва ўзлари ҳам қайта келиш ниятида эканлигини билдирди.