“Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” мадрасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди
“Кўкалдош” ва “Хадичаи Кубро” мадрасаларига қабул имтиҳонлари бўлиб ўтди

Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига кириш имтиҳонлари 2 қисмда, яъни эрталаб 8:00 да ва кечки 17:00 да бўлиб ўтди. Тест жараёнларини Давлат тест маркази олиб борди.
Қабул имтиҳонлари тест синови шаклида ўтказилди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги ўрта махсус ислом таълим муассасаларида 2020-2021 ўқув йили бўйича тарих ва чет тили фанлардан қабул имтиҳонлари ўтказилди.
“Кўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасасига жами 1 050 нафар, “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар ўрта махсус ислом таълим муассасасига 1 392 нафар абитуриент ҳужжат топширди. Шулардан “Кўкалдош” мадрасасига 30 нафар ва “Хадичаи Кубро” аёл-қизлар мадрасасига 20 нафар талаба ўқишга қабул қилинади.





