Қозоғистонда ислом молияси

Қозоғистонда ислом молияси

akpkucpkryukpyukpyupuykru.jpg

Қозоғистон собиқ иттифоқ мамлакатлари ичида биринчи бўлиб ислом молия тизими учун ҳуқуқий асос яратган мамлакат ҳисобланади. Ислом банкчилиги ва ислом молияси тўғрисидаги қонун 2009 йил 12 февралда қабул қилинган.

 

Ўтган йиллар давомида мазкур қонунга бир неча ўзгартириш ва тузатишлар киритилган. Қонунга мувофиқ ҳар бир ислом банкида унинг фаолиятини назорат қилиб турадиган Шариат кенгаши мавжуд бўлиши белгиланган. Ҳозирги кунга келиб ислом қимматли қоғозлари (сукук) махсус молия компаниялари томонидан чиқарилиши мумкин. Шунингдек бошқа ислом молия маҳсулотлари билан бир қаторда, Таварруқ амалиётларига ҳам рухсат берилган.

 

Мамлакатдаги 28 та банкдан иккитаси – «Ал-Ҳилал» (Абу Даби тижорат банкининг шўбаси) ва Заман Банк (маҳаллий банк) ислом банки ҳисобланади.

 

Қозоғистонда ислом молиясини ривожлантириш бўйича ҳеч қандай арзирли тўсиқ йўқ, хоҳиш-истак бўлса бўлди.

 

Ислом молияси дин эмас, бу молиявий фаолият. Демак, ислом молияси хизматлари нафақат мусулмонларга, балки ҳар қандай инсонга тақдим этилиши мумкин.