Кошинкорлик ва хаттотлик намуналари муҳокама этилди

Кошинкорлик  ва хаттотлик намуналари  муҳокама этилди

vkenovneovkeoryukpryfukpfyukapkyfup.jpg

         Тошкентда бунёд этилаётган Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши объектида пардозлаш-безак  ишлари доирасида  бино олд томондидаги кошинкорлик ва хаттотлик намуналари лойиҳаларининг навбатдаги тақдимотлари бўлиб ўтди.

 

         Ушбу кошинкорлик ва хаттотлик намуналари лойиҳалари устабоши академик Мансур Муродов бошчилигидаги    “Тошкент бадиий керамика экспериментал комбинати” масъулияти чекланган жамият,  “Мамажонов”  хусусий корхонаси  ҳамда халқ усталари, хаттотлар тошкентлик Ислом Маматов, Самарқандлик Абдужамил Эргашев) томонидан тақдим этилди.

 

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази қурилиши объекти бино олд томонида ишлатиладиган кошинкорлик ва хаттотлик намуналари атрофлича чуқур ўрганилиб, улани янада такомиллаштириш бўйича таклифлар киритилди.

 

Айниқса, бино олд қисмида қўлланиладиган  хаттотлиа безакларининг ҳошиясига битиладиган  муқаддас Қуръони каримдан ва Хадиси шарифдан   арабий битиклар, буюк алломаларимиз, миллий қадриятларимизни ёзувларни янада мукаммаллаштиришга эътибор қаратилди.  

 

                                                                                               Х.Шукуров

venovrypyfukayukrpyker.jpg

vkerovenovykeryukpyukpykureyukr.jpg