Қорақалпоғистондаги машҳур сайёҳлик масканлари

Қорақалпоғистондаги машҳур  сайёҳлик масканлари

snoanglpnavryukpkverveocpckp.jpg

Миздахкон мажмуаси. Миздахкон милоддан аввалги IV аср – милодий ХIV асрларининг археологик-меъморий мажмуасидир.

Қадимий Миздахкон археологик мажмуаси катта майдонни – 200 гектарни эгаллаган бўлиб, йирик магистрал йўллар бўйида – Куня-Урганч (Туркманистон) ва Қорақалпоғистон Республикасининг шимолий ҳудудлари бўлмиш Қўнғирот ҳамда Мўйноқ ерлари ҳамда Устюрт платосида жойлашган.

poanovkpyukpvronvtykayupkyu.jpg

Унинг асосий қисмлари Хўжайли шаҳрининг жанубий-ғарбий чеккаларидаги учта тепаликда жойлашган. Ўз ичига Гяур Қалъа, Шамун наби мақбарасини, Мазлумхон Сулу, Халфа Ережеп, Карвон саройларни олган. Қазилмалар натижасида тангалар, турли хил маиший анжомлар, шиша, тилладан қилинган санъат буюмлари топилган.

Борсакелмас шўрхоклиги. Борсакелмас шўрхоклиги 21 миллион йил аввал йўқ бўлиб кетган Тэтис уммонининг қолдиғидир. Ҳозирги пайтда узунлиги 90, эни 50 километргача келадиган ушбу туз конидан Қўнғирот тумани ҳудудида жойлашган «Қўнғирот сода заводи»га хомашё қазиб олинади.

venoanglovkoyreonalveryukpu.jpg

Борсакелмас деб нима учун номланиши бўйича ривоятлар кўп. Уларда айтилишича, шўрхоклик ичида қадимий қалъа мавжуд. Ушбу қалъада кўп миқдорда олтин кўмилган. Бу олтинлар милоддан аввалги IV асрда Хоразмда ҳукмдорлик қилган Фарасманга тегишли бўлган. Неча асрлардан буён ушбу олтинларга эга бўлиш иштиёқида у ерга боришга отланган кўплаб одамлар изсиз ғойиб бўлиб, қайтиб келмаган. Шунинг учун «борсанг, қайтиб келмайсан» деган гап тарқаб, мазкур жойга шундай ном берилган.

Мўйноқдаги “кемалар қабристони”.   Орол фожиасининг асл башараси Мўйноқдаги занглаган кемалар орқали очилади. 2000 йиллар бошларигача денгизнинг қуриб қолган майдонларида 300 га яқин кемалар бўлган. Уларнинг кўпчилиги чиқинди темир-терсак сифатида утилизация қилиб юборилган. “Кемалар қабристони” деб номланган ушбу масканда ҳозирда 11 та кема кўргазмага қўйилган.

 veraeovkpyuknrevovriykuerufofuoe.jpg