“Қоғозсиз ҳукумат” тизими

“Қоғозсиз ҳукумат” тизими

 

bobrmobrmulu.jpg

      Рақамли трансформация ва сунъий интеллект – бу нафақат технологиялар, балки давлатнинг ҳар бир фуқарога тезкор, қулай ва самарали хизмат кўрсатиш йўли ҳисобланади.

      Кейинги йилларда мамлакатимизда бюрократияни қисқартиришга қаратилган тўққизта фармон ва қарор қабул қилинди. “Рақамли ҳукумат” каби тизимларнинг ташкил этилиши натижасида давлат хизматлари халқимиз учун янада қулай, тезкор ва шаффоф хизмат кўрсатмоқда.

      Бу борадаги натижаларга эътибор қаратсак, 2017 йилда 444 турдаги давлат хизматлари кўрсатилган бўлса, ҳозирги вақтда бу кўрсаткич 1 минг 40 тага етди. Кўрсатилган хизматлар сони қарийб 10 баробарга кўпайиб, 55 миллиондан ошди. 90 дан ортиқ хизматларни проактив ва композит шаклда кўрсатиш йўлга қўйилди.

      2030 йилга қадар давлат хизматлари сони 1,5 мингтага, электрон хизматлар улуши 95 фоизга етказилади. Келгуси йилнинг ўзида 250 та хизматлар электрон шаклга ўтказилади. Масалан, автотранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш, қўшилган қиймат солиғини қайтариш каби хизматлардан электрон фойдаланиш йўлга қўйилади.

      “Қоғозсиз ҳукумат” тизимига тўлиқ ўтилиб, қоғоз айланмасидан бутунлай воз кечилади. Мавжуд 40 миллион ҳужжатлардан 25 миллиони, шундан кейинги йилнинг ўзида 5 миллиони рақамлаштирилади.

      Хизмат кўрсатиш муддатлари кескин қисқартирилади ҳамда ортиқча ҳужжат ва маълумотлар талаб қилиш бекор қилинади.

      Давлат хизматларини кўрсатиш муддатлари 50 фоизга қисқаради, натижада 110 дан ортиқ маълумот ва ҳужжатлар талаб қилиш тўлиқ бекор қилинади.