Қирғизистон ташқи ишлар вазири Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

Қирғизистон ташқи ишлар вазири Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот марказида бўлди

ykervenoyukpacuayukrgnovke.jpg

                 Мамлакатимизга ташриф буюрган Қирғизистон ташқи ишлар вазири Русланбек Казакбаев бошчилигидаги делегация аъзолари 6 ноябрь куни Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Самарқанд вилоят ҳокимлиги мутассаддилари ҳамроҳлигида Имом Бухорий мажмуасини зиёрат қилди.

Муҳаддислар султони ҳақига Қуръон тиловот қилинди.

Ташриф доирасида меҳмонлар давлатимиз раҳбари ташаббуси билан бунёд этилган Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази фаолияти билан танишди.

Марказ директори Шовосил Зиёдов мазкур илм масканининг ташкил этилиши, фаолияти, мақсад ва вазифалари, бу ерда заминимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутаффиклар илмий-маънавий меросини ўрганиш борасида олиб борилаётган ишлар, нуфузли халқаро ташкилотлар, таълим даргоҳлари билан ҳамкорлик алоқалари ҳақида сўзлаб берди.

Марказ музей фондидан ўрин олган экспонатлар, деворий суратлар, Имом Бухорий асарлари нусхалари, шунингдек, муссасага Ислом ҳамкорлик ташкилотининг Ислом тарихи, санъати ва маданиятини тадқиқ қилиш маркази томонидан ҳадя этилган хаттотлик намуналари кўргазмаси мартабали меҳмонда катта таассурот қолдирди.

Русланбек Казакбаев Марказда тадқиқотчилар учун яратилган шароитларни юқори баҳолаб, унинг келгуси фаолиятига муваффақият тилади.

yervenovypkyukpyukovnlekpku.jpg