Қирғизистон депутати Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди

Қирғизистон депутати Ўзбекистон Президентига миннатдорлик билдирди

Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати Табилди Муратбеков бошчилигидаги делегация Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказига ташриф буюрди. Ташриф давомида Марказ экспозициялари билан яқиндан танишган Қирғизистон депутати Табилди Муратбеков бу ўтмишни унутмасдан, келажакка қадам ташлаш учун катта имконият эканлигини эътироф этди.

Табилди Муратбеков, Қирғиз Республикаси Жогорку Кенеши депутати:

Ушбу Марказ орқали ўз ўтмишимиз, тарихимизни кўриш ва уни ҳис қилиш имконияти яратилган. Бу эса ўтмишимизни унутмасдан, келажакка қадам ташлаш учун катта имконият. Шу имкониятни яратиб бергани учун, аввало, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевга қирғиз делегацияси ва халқи номидан чуқур миннатдорчилик билдираман. Чунки бу ерда фақат Ўзбекистон тарихи эмас, балки бутун туркий дунё ва ислом оламининг қадриятлари кенг ёритилган. Айниқса шаҳарларни қайта тиклашга бағишланган экспонатлар катта таассурот қолдирди. Чунки шаҳар бор жойда маданият, меҳнат ва тараққиёт бўлади. Шунингдек, барча экспозициялар замонавий технологиялар, видео, аудио ва сунъий интеллект имкониятлари билан уйғунлаштирилгани бу марказнинг аҳамиятини янада оширган.

Менимча, бу ерга келган ҳар бир инсон ўзи учун катта маънавий таассурот олиб чиқади.