“Келажак» маркази” ташкил этилади
“Келажак» маркази” ташкил этилади

«Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент қарори бўйича «Баркамол авлод» болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизид«Мактабдан ташқари таълим тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарориа «Келажак» маркази ташкил этилади.
Эндиликда «Баркамол авлод» республика болалар мактаби ҳамда Республика ўқувчи-ёшлар маркази негизида Республика «Келажак» маркази тузилади. Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар, пойтахт ва туман (шаҳар) даражасидаги «Баркамол авлод» мактаблари асосида «Келажак» марказлари ташкил қилинади.
Бундан ташқари, Бухоро, Наманган, Самарқанд ва Хоразм вилоятлари «Келажак» марказлари ҳузурида болалар учун махсус сайёҳлик базалари фаолият бошлайди.
Ушбу марказларнинг умумий ўрта таълим муассасаларида самарали йўналиши учун “мактаб маслаҳатчиси” лавозими жорий этилади. Маслаҳатчи ўқувчилар ташаббусларини қўллаб-қувватлаш билан шуғулланади. Унинг маоши умумий ўрта таълим муассасаси директорининг ўринбосари маошига тенглаштирилади. 2026 йил 1 сентябрдан менежерлик сертификатига эга бўлган маслаҳатчиларга эса қўшимча равишда ойликнинг 30 фоизига тенг устама тўланиши белгиланган.