Кавказ мусулмонлар идораси раҳбари - Нобель мукофотига номзод
Кавказ мусулмонлар идораси раҳбари - Нобель мукофотига номзод

Кавказ мусулмонлари идорасининг раиси шайхулислом Оллоҳшукур Пошшозода тинчлик бўйича Нобель мукофотига Озарбайжон томонидан номзоди қўйилди. Бу ҳақда "АПА" ахборот агентлиги Халқаро Нобель ахборот маркази вице-президенти Бейбалу Алескеровга таяниб хабар берди
Алескеровнинг қайд этишича, Оллоҳшукур Пошшозода Нобель тинчлик мукофотининг эксперт гуруҳи томонидан номзод сифатида тасдиқланган.
Ислам.ру маълумотлари бўйича, бу мукофотга номзод иккинчи маротаба қўйилмоқда ва яширин овоз бериш натижалари сентябрь ойи охирида ёки октябрь ойи бошида маълум бўлади.




