Катта йўл ёқасидаги масжидлар

Катта йўл ёқасидаги масжидлар

aserhtrshjsrehjtergsawegrsawefwa.jpg

Мамлакатимиз тарақққиётининг янги даврида масжидларни замонавий шаклда қайта бунёд этиш ва мавжудларини гўзал ҳолатга келтириш ҳамда йўловчи-зиёратчилар учун алоҳида шароитларни яратишга катта эътибор қилинмоқда.

 

Сўнгги йилларда юртимизда фуқароларининг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда Ўзбекистон мусулмонлари идораси саъй-ҳаракати билан 50 дан зиёд жоме масжидлар очилди. Мамлакатимиздаги масжидларнинг умумий сони 2090 тага етди. Жорий йилда 291 та масжид янгидан қуриш режа қилинган, шундан 201 тасида қурилиш ишлари бошланган. Алоҳида таъкидлаш керакки, 25 дан ортиқ маҳалла ичкарисидаги масжидлар диёримизда зиёрат туризмини ривожлантириш режасига мувофиқ, катта йўл ёқаларида қайтадан қурилди.

 

Мамлакатимизда янги очилаётган, қайтадан бунёд этилаётган, хусусан йўл ёқаларидаги жоме масжидларда хотин-қизлар учун ҳам алоҳида таҳоратхона ва мўъжазгина намозхоналар қилинганини кўриш мумкин. Масалан, Тошкент вилояти Янги йўл туманида “Ҳузайфа”, Оҳангарон туманида “Қорахитой”, Олмалиқ шаҳридаги “Хонобод”, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида “Бахт”, Мирзаобод туманидаги “Зиё”, Оқолтин туманидаги “Ҳазрати Али”, Жиззах вилояти Ғаллаорол туманидаги “Нурул Ислом”, Самарқанд вилояти Булунғур туманидаги “Амир Ҳамза” каби жомеларда мана шундай шароитлар ҳозирлаган.

 

Таъкидлаш жоизки, диёримиздаги қайтадан бунёд этилаётган масжидларнинг миллий меъморий услуби, қурилиш архитектураси ҳамда ибодат қилиш учун ҳозирланган қулай шарт-шароитлари дунёда камдан-кам топилади. Бунга хорижлик мусулмон сайёҳларнинг бир неча бор иқрор бўлганларининг кўп бор гувоҳи бўлганмиз.