“Катта фиқҳ энциклопедияси” таржима қилиниб, нашр этилди

“Катта фиқҳ энциклопедияси” таржима қилиниб, нашр этилди

vlgangdnvdycryukeruker.jpg

“Катта фиқҳ энциклопедияси” замонавий даврдаги энг йирик фиқҳий энциклопедия бўлиб, у ҳижрий ўн учинчи асрга қадар ислом ҳуқуқшунослиги меросининг замонавий ва ҳужжатлаштирилган шаклидир. Ҳозирга қадар унинг жилдлари 45та бўлиб, ўзбек тилида 47 жилдда нашр этилиши режалаштирилмоқда.

Яқинда  “Aзон китоблари” нашриёт-матбаа бирлашмаси томонидан “Катта фиқҳ энциклопедияси” китобининг 1-жилди нашр қилди. Бу  Ўзбекистон диний-маърифий ҳаётидаги энг муҳим воқеалардан бири бўлди.

Ушбу китобни нашр қилишда ислом оламида кўзга кўринган 200 нафарга яқин таниқли уламолар раҳбарлик қилишган. Китобнинг нашр этилиши 40 йил давом этган. Молиявий қийинчиликлар бўлганига қарамасдан, ўша вақтда Қувайт бу ишни ўз зиммасига олди ва 1965 йилда бошланган иш 2005 йилда якунланган.

Ҳозиргача китобнинг бутун дунёда фақат урду тилига таржима қилинган варианти бор эди. Мамлакатимизда китоб иккинчи бўлиб ўзбек тилига таржима қилинди. Бу таржима жараёнлари 5 йил аввал бошланган.

Ушбу фиқҳий энциклопедия тартибининг соддалиги, масалаларнинг берилишида бир хил йўналиш танланганлиги билан ўқувчида ундан фойдаланиш самарасини оширади. Шунингдек, ҳамма мазҳабларни ўзида қамраб олганлиги, мазҳабларда далилларнинг келтирилиши ва қиёсий таҳлил қилиниши билан ҳам ажралиб туради.

 aglnnagdveryeoyreyuk.jpg

Китоб ҳозир сотувга чиқарилган.