Қатарда «Ҳунарманд» ушмаси савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди

Қатарда «Ҳунарманд» ушмаси савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди

venoaolvenolvryukpryukpyukrp.jpg

Ўзбекистоннинг Кувайтдаги элчихонаси кўмагида «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Katara» Қатар маданият жамғармаси ўртасида онлайн-мулоқот ташкил этилди.

 

Тадбирда «Ҳунарманд» уюшмаси раиси Улуғбек Абдуллаев ўзбек халқининг бой маданий мероси ва тарихий анъаналарини миллий ҳунармандчилик ва халқ бадиий саъати йўналишларини ривожлантириш орқали сақлаб қолиш ва янада ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар, республикада ҳунармандчиликни қўллаб-қувватлаш бўйича қабул қилинган ҳуқуқий-меёрий ҳужатлар ҳақида маълумот тақдим этди.

 

«Katara»  Қатар маданият жамғармаси бош менежери Холид Ал-Сулаити Ўзбекистонга сафари чоғида ўзбек халқининг бой маънавий-маданий меросини кўриб, мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарадорлигига ишонч ҳосил қилганини таъкидлади. У мустақиллик йилларида республикада миллий ҳунармандчиликни ривожлантиришга қаратилган ишларни эътироф этиб, яратилган шароитлар натижасида ўзбек миллий ҳунармандчилик мактабининг энг яхши анъаналари авлоддан-авлодга ўтиб келаётганини маълум қилди.

 

Қатар вакиллари икки халқнинг маънавий-маданий яқинлигидан келиб чиқиб, сиёсий ва иқтисодий алоқалар билан бирга ижтимоий соҳадаги икки томонлама алоқаларни кенгайтириш, жумладан, Қатарда ўзбек анъанавий ҳунармандчилиги тарғиботини фаоллаштиришга қизиқиш билдирди.

 

Учрашув якунида «Ҳунарманд» уюшмаси ва «Katara» Қатар маданият жамғармаси ўртасида Ҳамкорлик меморандуми имзоланиши, Қатарда Ўзбекистон фольклор санъати ҳафталиги ва ҳунармандчилиги кўргазмасини ўтказиш, Доҳада «Ҳунарманд» уюшмаси савдо уйини очиш бўйича келишувга эришилди.

 

«Дунё» АА