“Карьера куни” меҳнат ярмаркаси

“Карьера куни” меҳнат ярмаркаси

 

rolrolroleovenovlo.jpg

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида “Карьера куни” меҳнат ярмаркаси ташкил этилди. Битирувчиларга Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги мутахассислари томонидан яқинда ишлаб чиқилган “Osonish.uz” платформасидан иш излаш имкониятлари тушунтирилди.  

Масалан, Нигора Каримова бу йил университетни тамомлайди. Мазкур платформа орқали ўзига маъқул манзилда жойлашган мактабни танлади ва у ерга ўзи ҳақида маълумотни киритди. Унинг резюмеси мактаб директорининг компьютеридаги ҳужжатларига келиб тушган заҳоти танишиб чиқиб, тасдиқлади. Бир неча дақиқа ичида Нигора ишга жойлашди.  

Платформада ойлик иш-ҳақи кўриниб туради. Бундан ташқари мактабда  устама ва қўшимчалар бўлади. Иш ўрни банд бўлса ёки мавжуд бўлмаса шикоят тугмаси босилса ушбу жой платформадан олиб ташланади.  

Бугунги кунда университетни 1768 нафар талаба битиради. Уларнинг 70 фоизида уч томонлама шартнома асосида иш ўринлари аниқ бўлган. Қолган 30 фоиз талаба ушбу платформа орқали ўзларига маъқул касбни танлашлари мумкин.