“IТ-шаҳарча” ўз фаолиятини бошлади
“IТ-шаҳарча” ўз фаолиятини бошлади

Президентимизнинг “Ҳудудларда ёшларга рақамли технологиялар ва хорижий тилларни ўрганиш учун қўшимча шароитлар яратишга қаратилган “IТ шаҳарча”лар фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарор асосида республикамизнинг 13 та ҳудудида жами 15 та “IТ-шаҳарча”ни ташкил этиш режалаштирилган. Лойиҳа инновацион таълим муҳитини шакллантириш, ёшларни замонавий касбларга тайёрлаш ҳамда уларнинг глобал IТ-бозорида ўз ўрнини топишларига кўмаклашишни мақсад қилган.
Шу асосда Бухоро вилоятининг Ғиждувон тумани,Оқрабод қишлоғида “IТ-шаҳарча” ўз фаолиятини бошлади. “IТ-шаҳарча” замонавий технологиялар асосида тўлиқ жиҳозланган бўлиб, ёшлар учун дастурлаш, СММ, хорижий тиллар йўналишларда чуқур билим олиш имкониятини яратади. “IТ-шаҳарча” 180 нафар ўқувчи учун мўлжалланган ушбу марказ бир йилда 700 нафардан ортиқ ёшларни IТ ва хорижий тилларга ўқитишни режалаштирган.