Истиқлол таълим, маданият, спорт ва ёшлар йўналишида янги уфқлар

Истиқлол таълим, маданият, спорт ва ёшлар йўналишида янги уфқлар

 

bez-n6767687667azvania.jpeg

 

Мамлакатимиз мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан Президентимизнинг “Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” бош ғоясига ҳамоҳанг тарзда турли тадбирлар, давра суҳбатлари ташкил этилмоқда. Жумладан, парламент қуйи палатасининг Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси ташаббуси билан “Фан-таълим, спорт ва маданият соҳаларини тартибга солувчи ҳуқуқий асосларнинг такомиллашуви ва бунда парламентнинг ўрни” мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Турли вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар, олимлар иштирок этган тадбирда мамлакат тараққиёти, инсон қадрини юксалтириш, тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш, юртимизнинг халқаро нуфузини оширишга қаратилган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари муҳокама этилди.

Давра суҳбатида  ҳар бир соҳада эришилган натижаларни мустаҳкамлаш, таълим жараёнига сунъий интеллект ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, ёшларнинг стартап ва инновацион ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, спорт инфратузилмасини ривожлантириш, маданий мерос объектларини рақамлаштириш борасида таклиф ва фикр-мулоҳазалар билдирилди.