Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

Истанбул аэропорти масжидига дунёда биринчи бўлиб олтин Leed сертификати берилди

vnovenoykryrykpyukpfuk.jpg

Туркиянинг Истанбул аэропорти ҳудудида жойлашган “Али Қушчи” масжидига АҚШнинг Яшил бино кенгаши (USGBC) томонидан дунё масжидлари орасида биринчи бўлиб олтин даражали Leed V4 сертификати берилди.

 

“Анадолу” агентлиги хабарига кўра, “Али Қушчи” масжидига мазкур сертификат “Бинони лойиҳалар ва қуриш” йўналишида тақдим этилди. Бунда масжид қурилишида экологияга зарарсиз материаллар ишлатилгани, бу ердаги сув ва энертегика тежамкорлиги сингари омиллар эътиборга олинган.

 

“Али Қушчи” масжидида сувни тежовчи тизим ўрнатилган, ёритиш тизимлари эса электрни тежашга мўлжалланган. Масжид биносини лойиҳалаштиришда кундузги ёруғлигидан максимал даражада фойдаланиш кўзда тутилган.   

 

Масжид қурилишида чиққан чиқиндиларнинг аксари қисми қайта ишлашга йўналтирилган.