Исломнинг маърифатпарварлик ва бағрикенглик моҳияти

Исломнинг маърифатпарварлик ва бағрикенглик моҳияти

srjdtykdtysrgergserhtrynjtdt.jpg

           Ҳозирги даврда ислом дини, маданияти ва тарихини тадқиқ этиш муҳим назарий ва амалий аҳамият касб этади. Чунки кўпқутбли олам, глобаллашув ва универсаллашув шароитида дунё давлатлари халқаро муносабатлар тизимида ўзига муносиб ўрин эгаллашга интилмоқда. Бу интилишлар турли сиёсий кучлар, айниқса, ривожланган мамлакатлар томонидан янги мустақил давлатларни ўз таъсир доираларида тутиб туриш, узоқ тарихига эга диний омилдан фойдаланиб, геосиёсий мақсадларини амалга ошириш йўлидаги ошкора ва пинҳона ҳаракатларида намоён бўлмоқда. Шу боис мавзу замонавий геостратегик жараёнларда диний омил билан шартланган тенденциялар кучайиб бораётганини эътиборда тутиб, ислом дини манбалари ва пайғамбар замони – илк ислом даврига оид тинчлик, сулҳпарварлик, бағрикенглик тамойилларини тадқиқ этиш зарурати билан боғлиқ. Халқаро ҳужжатларда таъкидланганидек, “Бағрикенглик бўлмаса, тинчлик бўлмайди, тинчликсиз эса тараққиёт ва демократия бўлмайди” .

Мазкур мавзунинг яна муҳим жиҳатлари қуйидагилар билан белгиланади:

биринчидан, собиқ совет тузуми даврида материалистик ва атеистик тенденциялар асосида олиб борилган тадқиқотларда ислом билан боғлиқ тарихий ҳақиқатлар сунъий равишда бузиб талқин қилинди.

Шу маънода, биринчидан,  тарихий адолатни тиклаш, тарихни холисона ўрганиш давр талабидир;

srtjrjkkuoljohgkufjyhtt.jpg

учинчидан, ислом дини илк даврданоқ тинчлик ва диний бағрикенглик ғояларини илгари сурганини чуқур ўрганиш мақсадга мувофиқдир;

тўртинчидан, ҳозирги кунда Қуръон ва ҳадисларни илмий таҳлил қилиш тинчлик ва бағрикенглик масалаларини янада чуқурроқ ўрганишга имкон яратади;

бешинчидан, бағрикенглик давлатларнинг сиёсий, ижтимоий, иқтисодий тараққиётида алоҳида аҳамиятга эгалиги билан бу соҳаларга ижобий таъсир кўрсатади, ўзаро қизғин халқаро муносабатлар даврида давлатчилик тизимида динийлик ва дунёвийлик тамойилларининг ўзаро мувозанати муаммоси амалий ечимни талаб қилади.

Эркин фуқаролик жамияти барпо этаётган мустақил Ўзбекистонда соғлом авлодни шакллантириш жараёнининг диний ва дунёвий тамойиллар уйғунлиги шароитида кечиши ижобий самара беради. Бу икки усулнинг объекти бир – инсон ҳаёти бўлиб, динлардаги, хусусан, исломдаги умуминсоний ғоялар даражасига кўтарилган сулҳпарварлик тамойиллари аслида дунёвий тараққиётга хизмат қилади.

Дунёнинг геосиёсий, ижтимоий-иқтисодий, ахборот-коммуникация соҳасидаги мураккаб мафкуравий жараёнларни ҳар томонлама илмий-амалий таҳлил қилиш ва баҳолашда “фикрга қарши фикр, ғояга қарши ғоя” билан курашиш талаби тобора ортмоқда. Бунда исломнинг бағрикенглик тамойиллари алоҳида аҳамият касб этади.

 

Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов,

профессор