Ислом тараққиёт банки кўмагида замонавий уй-жойлар қурилмоқда

Ислом тараққиёт банки кўмагида замонавий уй-жойлар қурилмоқда

vovoyvrypkfyupfycuafucpuypk.jpg

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, қишлоқ жойларида якка тартибдаги уйларни замонавий ва намунавий лойиҳалар асосида қуриш, қишлоқни комплекс ривожлантиришнинг, қишлоқ аҳолиси турмуш фаровонлигини ошишининг узоқ муддатли дастурларининг мазмун моҳияти олийжаноб мақсадга – фуқароларимизнинг турмуш тарзини ўзгартиришга эришишдир.

 

Навоий вилоятида ҳам сўнгги йилларда янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига қишлоқ аҳолисини уй-жой билан таъминлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

 

2019 йилда вилоятнинг 7 та туманида жами 80 миллиард 506 миллион сўмлик 576 та хонадонлик уй-жой қурилган. Шунингдек, шу ҳудудларда 4 миллиард 843 миллион сўмлик кириш ва ички йўллар, 1 миллиард 259 миллион сўмлик ичимлик суви тармоқлари, 2 миллиард 929 миллион сўмлик канализация тармоқлари ва оқова сув иншоотлари қурилди ва фойдаланишга топширилди. 

 

2020 йилда эса Кармана ва Қизилтепа туманларида ана шундай янгиланган намунавий лойиҳалар асосида арзон уй-жойлар қуриш ҳисобига 240 та оила ўз уйига эга бўлди.

 

Хусусан, халқаро шартномалар асосида Ислом тараққиёт банки маблағлари ҳисобидан 2020 йилда вилоятнинг 2 та туманида 36 миллиард 860 миллион сўмлик уй-жойлар қуриб фойдаланишга топширилди. Жумладан, Кармана туманида 6 та 4 қаватли 144 та ва Қизилтепа туманида 4 та 4 қаватли 96 та хонадонли уй-жойлар қурилди.

vnovnlylypyuapfcuaufcua.jpg

 Шунингдек, ҳудудда кириш ва ички йўллар, ичимлик суви ва канализация тармоқлари ҳамда оқова сув иншоотлари бунёд этилди. Айни пайтда уларда аҳоли истиқомат қилмоқда.

ЎзА