Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги энг гўзал музейлар рўйхатида

Ислом цивилизацияси маркази дунёдаги энг гўзал музейлар рўйхатида

 

engkegnkegnkengkengkengkngnglng.png

      Париждан Ислом цивилизацияси маркази 2026 йил учун дунёдаги энг гўзал музейлар глобал рўйхатига киритилгани маълум қилинган мактуб келиб тушди.

      Мактубда. Ушбу рейтинг инновационлик, креатив ёндашув, миллий меросни акс эттириш ҳамда экологик самарадорлик каби қатъий мезонлар асосида шакллантирилади. Prix Versailles бош котиби Жером Гуаден ўз мактубида мазкур саралаш муносабати билан самимий табриклар йўллаб, Марказнинг 2026 йилги рўйхатда иштирокини тасдиқлаш бўйича расмий йўриқномани ҳам тақдим этган.

      Prix Versailles — замонавий меъморий, маданий ва эстетик муҳитни шакллантираётган энг илғор лойиҳаларни ҳар йили эътироф этувчи дунёдаги энг нуфузли мукофотлардан бири ҳисобланади. Ислом цивилизацияси марказининг мазкур рўйхатга киритилиши унинг концепцияси, рамзий маънодорлиги ҳамда Евроосиё гуманитар макони ривожига қўшаётган ҳиссасининг халқаро миқёсда эътироф этилганини англатади.

       Расмий хабарга кўра, Марказ нафақат 2026 йилнинг энг гўзал музейлари рўйхатига киритилган, балки 2026 йил учун учта олий жаҳон унвонларидан бирига даъвогарлик қилиш ҳуқуқини ҳам қўлга киритган. Булар — Grand Prix Versailles, «Интерьер» номинацияси ёки «Экстерьер» номинациясидир. Жаҳон унвонлари соҳибларини тантанали эълон қилиш маросими 2026 йил якунида Париж шаҳридаги ЮНЕСКО қароргоҳида ёки Мукофот котибияти томонидан белгиланадиган бошқа қабул қилувчи шаҳарда ўтказилиши режалаштирилган.

        Бундай халқаро эътироф Ўзбекистоннинг жаҳон маданий харитасидаги ўрни изчил мустаҳкамланаётганини яққол намоён этади.

       Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг очилиши 2026 йил март ойига режалаштирилган.