Ислом цивилизацияси маркази янгиликлари

Ислом цивилизацияси маркази янгиликлари

vkervenovnelvyoeurvkeovnovek.jpg

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази билан  Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Тошкент шаҳар бўлими ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Меморандумига кўра ҳар икки муассаса маънавий-маърифий тадбирлар ўтказишда, шунингдек ёшларни ҳар томонлама мукаммал инсонлар бўлиб етишишлари, илмий-тадқиқотлар олиб боришлари ва иш билан таъминланишлари йўналишларида Ислом цивилизацияси маркази билан ҳамкорлик қиладилар.

yenrvkeonlvenlvnogvkogvkovkeokv.jpg

Шунингдек, Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори ўринбосари, Шайх Абдулазиз Мансур томонидан амалга оширилган Қуръон шарҳларининг қисқача русча таржимаси асарининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.

 

Ушбу таржима Ўзбекистон ҳудудида, ўзбек олими томонидан биринчи марта амалга оширилди. Кўп тиллик, кўп миллатлик ва кўп динлик юртимизда Қуръоннинг рус тилидаги тафсирларининг эълон қилиниши жуда катта илмий ва тарбиявий аҳамиятга эга. Мазкур таржима, юртимизга илм олиш учун келаётган хорижлик талабалар ва тадқиқотчилар учун ҳам қимматли манбаъ бўлиб хизмат қилади.

 

 Тақдимот маросимида Тошкент давлат шарқшунослик университети, Халқаро ислом академияси, Тошкент олий ислом институи талабалари ва тадқиқотчилари, шунингдек профессорлар А.Ҳасанов, З.Мунавваров, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Ҳ.Ишматбеков, Тошкент шаҳри бош имоми Н.Ҳолиқназаров, Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси раиси Р.Қурбонов, Миллий маданий марказлар вакиллари, ёшлар фаоллари иштирок этдилар.