Ишчи гуруҳлари онлайн йиғилиши

Ишчи гуруҳлари онлайн йиғилиши

sehdyjdjkdrthsdrtehs.jpg

           Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи биносининг ички ва ташқи безаклари ҳамда Марказ музейи экспозициясини такомиллаштиришга бағишланган онлайн йиғилиши бўлиб ўтди.

Онлайн йиғилишда Марказ музейи экспозициясини такомиллаштириш бўйича  ишчи гуруҳларининг рахбарлари ва аъзолари иштирок этишди. Онлайн йиғилишни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Ш.Минавваров олиб борди.

 Мазкур йиғилишда Ш.Минавваров томонидан гурух раҳбарлари ва аъзоларига  бугунги кунда Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази М қурилиши  жараёнида пардозлаш ишлари доирасида бинонинг ички ва ташқи безак ишларида жалб этилган уста ва хунармандлар томонидан   ганчкорлик, наққошлик, кошинкорлик намуналари билан пардозлаш ишлари бўйича тақдимот тадбирлари ўтаётгани хақида маълумот берилди.

          Ишчи гуруҳи раҳбарлари ва аъзолари томонидан бинонинг асосий кириш қисмининг фойе деворларидаги равоқли меҳробларга жаҳон тараққиётига  буюк  ҳисса қўшганулуғ    алломалар: Хоразмий, Фарғоний, Беруний, Ибн Сино, Мирзо Улуғбек, Алишер Навоий суратларини  акс эттириш ва  улар яратган кашфиётлар ва ёзган асарларни  кўрсатиш хамда  бу ишланадиган нақш намуналари билан хамоҳанг бўлиши кераклиги  тўғрисида фикр-мулоҳазалар  билдирилди.  Шунингдек буюк соҳибқирон Амир Темурнинг  тарихий иборалари,  муқаддас Қуроън оятларидан сураларини муқаддас обидаларимиз  фонида ёзиш ғоялари муҳокама этилди

                                                                                                   Х.Шукуров