Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак
Инсоний биродарлик учун амалда ишлайдиган қонунлар керак

БАА пойтахти Абу-Дабида инсоний биродарлик учун Шайх Зоид мукофотининг мажлиси иш бошлади. Мукофот бугун, 4 феврал – Халқаро инсон биродарлиги кунида тантанали тарзда ўз эгаларига топширилади.
Шайх Зоид номидаги “Инсоний биродарлик” мукофотининг ҳайъат аъзоси Саида Мирзиёева мукофотнинг Абу-Дабидаги форумида нутқ сўзлади. У инсоний биродарликни мустаҳкамлашда аёллар етакчилигининг ўрни катталиги, етакчи аёллар етишиб чиқиши учун эса оилавий зўравонликка йўл қўйиб бўлмаслигини айтди. Бу эса, ўз навбатида, амалда ишлайдиган қонунлар ва халқчил судлар бўлишини тақозо қилади.
Саида Мирзиёевага кўра, ҳозир инсоний навбатдаги бурилиш нуқтаси остонасида турибди: қонунларимиз ва институтларимиз сунъий интеллектга мослашишга улгурмасидан улар меҳнат, таълим ва ҳокимият тузилмасини ўзгартирмоқда.
Ўзбекистон бошқача танлов қилган: аёллар ҳозирда парламентдаги ўринларнинг қарийб 40 фоизини эгаллайди. Фақат вакиллик органларининг ўзи етарли эмаслигини тан оламиз. Ижро ҳокимияти ҳам янада мувозанатли бўлиши керак ва бу муҳим ҳамда доимий миллий устувор вазифа бўлиб қолади